10 Октябрь 2019
Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида “Бахтсиз куёв” спектакли премьераси

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида Абдулла Қодирийнинг “Бахтсиз куёв” миллий фожеаси премьераси бўлиб ўтди.

Ушбу премьерада Қарши шаҳрида жойлашган “Нуронийлар жамғармаси” тасарруфидаги барча маҳалла нуронийлари, олий таълим муассасалари, Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби, Қарши туризм ва маданият коллежи жамоаси, Қашқадарё вилоят Маданият бошқармаси ва ушбу тизим ташкилот ходимлари ҳамда вилоятдаги ОАВлари иштирок этишди. Спектакль Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, “Эл юрт ҳурмати” ордени соҳиби Исоқ Тўраев томонидан саҳналаштирилди.

“Бахтсиз куёв“ спектакли кенг жамоатчилик томонидан катта олқиш ва эътирофлар билан қарши олинди.

Абдулла Қодирий яратган қаҳрамонлари орқали халқни ўтган кунлардан сабоқ олишга, ўз орамиздаги меҳробдан чиқаётган чаёнлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Миллатнинг ҳар бир хонадонига Отабек, Кумуш, Анвар, Раънолар қиёфасида кириб борди, улар тақдири орқали халқни ўйлатди, йиғлатди, юпатди.

“Бахтсиз куёв” спектакли ҳам шу миллат фидокорининг миллатимизга ҳанузгача айтилиши муҳим бўлган чорлови сифатида яна қайта майдонга чиқди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40