10 Октябрь 2019
Нарпай туманида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маданий-маърифий тадбир

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, “Соҳибкор” маҳалласида жойлашган 63-умумий ўрта таълим мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида давра суҳбати ҳамда маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туманнинг марказий “Жоме масжиди” имом-хатиблари маърузалари, туман спорт бўлимининг гимнастикачи қизлар чиқишлари ҳамда ўқувчи-ёшлар томонидан шеърият тадбирлари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси О.Алиевнинг маърузаси, тумандаги маданият марказларининг тўгарак иштирокчилари ҳамда ходимлари томонидан концерт дастурлари ташкил этилди.

Бу каби тадбирлар туманнинг ҳар бир ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, тадбирлар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилмоқда.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40