10 Октябрь 2019
Кекса отахонларнинг музейга саёҳати

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, Зомин туман “Тарих” филиали ходимлари томонидан “Кексалар ҳафталигидоирасида Нуронийлар эл ардоғида мавзусида учрашув ва музейга саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида Зомин туман “Тарих” филиали бошлиғи А.Қорабоев ҳамда назоратчи О.Мусурмоновалар музей кўргазмасидаги туман тарихи ва маданиятини ёритувчи буюмлар, III-XVII асрга тегишли бўлган асори-атиқа ва ноёб экспонатлар, V-XII асрларга тегишли бўлган кулоллар, мисгарлар ҳамда қандакорлик буюмлари, Зомин каштачилик мактабига мансуб бўлган палаклар, сўзанаю, кашталар ва аёллар томонидан кийилган миллий либослар, тақинчоқлар, тасвирий санъат бўлимига мансуб бўлган ижодий ишлар, археология бўлимига мансуб бир қанча сополдан ясалган асори атиқалар ҳамда уй-рўзғор буюмлари ҳақида кенг маънода тушунчалар беришди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40