10 Октябрь 2019
“Кичкинтой” халқ ҳаваскорлик қўғирчоқ театри томонидан маданий тадбир

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Жиззах вилояти, Фориш маданият марказида фаолият олиб бораётган “Кичкинтой” халқ ҳаваскорлик қўғирчоқ театри томонидан Нурак МФЙда жойлашган 8-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларни Она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, миллий маданиятимизни, маънавиятимизни ёшлар онгига сингдириш ҳамда қўғирчоқ театрига бўлган қизиқишларини ошириш ва истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбир орқали ўқувчиларга “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сонли қарорнинг мазмун моҳияти ҳамда миллий маънавиятимиз тўғрисида кенг тушунчалар берилди. Тадбир давомида “Али ва Вали” номли театрлаштирилган эртак томошаси намойиш этилди. Шунингдек, ўқувчилар иштирокида қизиқарли ўйинлар ташкил қилинди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40