10 Октябрь 2019
Қирғизистон делегацияси Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Қирғизистон Республикаси, Ўш вилояти "Сулаймон-Тоо" миллий тарихий-археологик музей комплекси директори Султанбек Абдирахмонов бошчилигидаги делегация Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюрди.

Ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик меморандуми доирасида, тажриба алмашиш мақсадида келган Қирғизистон делегацияси аъзолари музейда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, кўргазма ва экспозициялар, Андижоннинг Эски шаҳар қисмида олиб борилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, бу ерда жойлашган тарихий обидалар, миллий ҳунармандчилик ва савдо расталари ҳамда бошқа диққатга сазовор жойлар уларда катта таассуротлар қолдирди. Меҳмонларга малакали мутахассислар томонидан экскурсиялар ўтказилди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 20:39