09 Октябрь 2019
"Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман”

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси остида “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман” мавзусида ижтимоий - сиёсий тадбир ташкил этилди.

Йиғилишда миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш ҳамда ижтимоий – маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалалари юзасидан сўз юритилди.

Ўқувчи-ёшлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40