09 Октябрь 2019
“5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС АМАЛДА”

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича Ўзбекистон давлат консерваторияси жамоаси ва талабалари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраси мудири Чинора Эргашева бошчилигида бир гуруҳ талабалар Тошкент шаҳридаги 128-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрдилар.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ёшларни мусиқа, жумладан, ўзбек мақом санъатига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни мусиқага янада кўпроқ ошно этиш бўлди. “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраси талабаларидан Муслима Ёқубова, Моҳизода Ашурова, Муштарий Ўтбосарова ва Нозима Сотволиевалар тадбир режасини туздилар. Шунингдек, ушбу тадбирда “Мақом хонандалиги” кафедрасидан Одина Абдуллаева, Гулжаҳон Адашбаева, Рустам Мирминов, Бобоқул Орзиев; “Мақом чолғу ижрочилиги” кафедраси талабаларидан Мурод Алиев, Отабек Абдусатторов, Одилжон Абдулаҳадов, Муҳиддин Тўрақулов, Шамшод Исаев, Дилшод Фозиловлар қатнашиб, улар томонидан тузилган ансамбль жўрлигидаги чиқишлар ўқувчиларга манзур бўлди. Келгусида ҳам миллий мусиқамизни халқимиз, айниқса ўқувчи-ёшлар қалбига жойлашда “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраси томонидан кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирда “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраси талабаларидан Муслима Ёқубова, Моҳизода Ашурова, Муштарий Ўтбосарова ва Нозима Сотволиеваларнинг ўзбек мақом санъати тарихи ва ҳозирги кундаги аҳамияти ҳақидаги маърузалари тингланди. Шунингдек, “Мақом хонандалиги” кафедрасидан Одина Абдуллаева, Гулжаҳон Адашбаева, Рустам Мирминов, Бобоқул Орзиев; “Мақом чолғу ижрочилиги” кафедраси талабаларидан Мурод Алиев, Отабек Абдусатторов, Одилжон Абдулаҳадов, Муҳиддин Тўрақулов, Шамшод Исаев, Дилшод Фозиловлар ҳам иштирокида миллий ва анъанавий куйлар ижро этилди. Тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Келгусида ҳам миллий мусиқамизни халқимиз, айниқса, ўқувчи-ёшлар қалбига жойлашда “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраси томонидан кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40