09 Октябрь 2019
Хоразм вилояти мусиқали драма театрида “Кексалар ҳафталиги” доирасида спектакллар намойиши

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Хоразм вилояти мусиқали драма театрида “Кексалар ҳафталиги” доирасида бир гуруҳ кекса авлод вакилларига театр режиссёри Азимбой Отажонов томонидан саҳналаштирилган “Анвойи ташвиш” камедия спектаклининг премьераси намойиш этилди.

Премьера ёши улуғ томошабинларимиз томонидан олқишлар билан қабул қилинди.

Шунингдек, бугунга қадар Хоразм вилояти мусиқали драма театри “Кексалар ҳафталиги” доирасида Урганч шаҳар Нуроний жамғармаси ва Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда театрнинг саҳналаштирувчи режиссёри Алишер Юлдашев томонидан саҳналаштирилган Эркин Усмоновнинг “Орзуимдаги келин”, Иброхим Содиковнинг "Афандининг беш хотини" комедиясини намойиш қилди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40