26 Сентябрь 2019
Маданият вазирининг Сурхондарё вилоятига ташрифи давом этмоқда

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз ҳайвонот боғида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Термиз ҳайвонот боғининг маъмурий ва хўжалик биноларини реконструкция қилиш, шунингдек, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш, ҳайвонларга зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, мавжуд хато ва камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича вазифа ва кўрсатмалар бериб ўтди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 11.12.2019 | 20:02