26 Сентябрь 2019
Маданият вазирининг Сурхондарё вилоятига ташрифи

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Термиз шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази” биносидаги вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Б.Сайфуллаев вилоятда ягона бўлган музейнинг ташқи экспозицион лойиҳаси билан танишиб, ушбу музейни музейшунослик талабларига мослаштириш, мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш бўйича вазифа ва кўрсатмалар берди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 11.12.2019 | 21:26