17 Сентябрь 2019
Маданият вазири Б.Сайфуллаев Тожикистон миллий музейига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ га аъзо давлатларнинг маданий ҳамкорлик бўйича Кенгашининг XXXIV йиғилишида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Ушбу нуфузли йиғилишда МДҲ давлатларининг театр, кино, халқаро кўргазмалар, ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар борасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Бугун, Маданият вазири Тожикистон миллий музейига ташриф буюрди. Ушбу музейда қизиқарли экспонатлар ва тожик халқининг ўзига хос ўтмиши ва бугунги куни мужассамлашган.

Музей 1934 йилда ташкил этилган, 22 та катта ва кичик экспозицион заллари мавжуд. Музей фонди археологик қазишмаларнинг ноёб топилмаларига бойлиги билан ажралиб туради.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40