11 Сентябрь 2019
Ҳунармандчиликнинг янги йўналишлари бўй кўрсатмоқда

Ўрда майдонидаги ҳунармандчилик шаҳарчасини айланар экансиз, уста-ҳунармандларнинг қўли билан яратилган чинакам мўъжизаларга гувоҳ бўласиз.

Фарғона вилояти учун ажратилган ҳудудда 230 нафар ҳунарманд ўзининг ҳунармандлик маҳсулотларини намойиш қилмоқда.
Атлас-у адраслар, ипак гиламлари, кулолчилик, мисгарлик, пичоқчилик, ёғоч ўймакорлиги намуналари хорижликларни ҳам ҳайратга солади.
Эътиборли жиҳати, кейинги йилларда ҳунармандликнинг янги йўналишлари ҳам бўй кўрсатмоқда. Кўргазмадаги оқ елканли 5 та кема фестиваль иштирокчиларини мафтун қилаётир.

Мазкур кемалар Бағдодлик Бахтиёр Шерматов ва Мирзаолим Турсуновлар томонидан ясалган.
Улар бир неча йилдан буён кемасозлик йўналишида фаолият юритмоқда.
– Оқ елканли кемага “Орзу” дея ном қўйдик, - дейди уста Б.Шерматов. – Кема ясаш ҳам катта қунт ва сабр талаб қилади. У асосан ёнғоқдан тайёрланади. Бир дона кемани ясаш учун камида тўрт ой вақт талаб қилинади. Ясаётган бу сувенер маҳсулотларимизга меҳмонхоналар, ресторанлар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, хорижликлар катта қизиқиш билдирмоқда.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08