23 Август 2019
Гулистон шаҳрида I Халқаро инвестицион форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 август куни Гулистон шаҳрида I Халқаро инвестицион форуми бўлиб ўтди. Халқаро форумга 30 дан ортиқ давлат инвесторлари ташриф буюришди.

Форум давомида давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ташкил этилди. Куннинг иккинчи ярмида Чет эллик мехмонлар ҳамда вилоят аҳолиси учун “Қовун сайли” бўлиб ўтди.

Сайлга вилоятнинг барча туман шаҳарларида етиштирилган мева махсулотлари ва полиз экинлари - турли навдаги тарвуз ва қовунлар кўргазмаси, шунингдек, бадиий-ижодий жамоаларнинг байрамона концерт дастурлари  намойиш этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08