23 Август 2019
Сурхондарёда "Ибратли оила-2019" кўрик-танловининг вилоят босқичи

Жорий йилнинг 23 август куни Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театрида "Ибратли оила-2019" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Тўрт шартни қамраб олган ушбу танловда туман босқичида ғолиб бўлган жами 14 та оила иштирок этди. Кўрик-танлов аввалида барча иштирокчиларни вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Қобулова Мавлуда Умаржоновна ва вилоят Оила маркази бошқармаси бошлиғи Жўраева Дилфуза Жангировналар табриклаб, уларга омад тилашди.

Кўрик-танлов шартлар бўйича қизғин ва шаффоф тарзда бўлиб ўтди. Ғолиб ҳамда фаол иштирокчиларга сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг, шаҳар маданият бўлими ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Сурхондарё вилоят бўлими хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08