23 Август 2019
Бухорода БМСМ раҳбарлари ва фаол ўқитувчиларининг анъанавий август кенгаши ўтказилди

Жорий йилнинг 23 август куни Бухоро вилояти 1-сон БМСМ биносида Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаол ўқитувчилари ва раҳбарларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.

Кенгаш ишини вилоят маданият бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдош Генжаев кириш сўзи билан очиб, “2018-2019 ўқув йилида амалга оширилган ишлар кўламини сархисоб қилиш, тизимда тўпланган тажрибаларни тахлилий ўрганиш, инновацион таълим беришнинг самарали класстер услубларини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш борасида 2019-2020 ўқув йилидаги вазифалар тўғрисида”ги маърузаси, Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби раҳбари Дониёр Неъматов “Мусиқий таълимни ривожлантиришда, ўқувчиларни касбга йўналтиришнинг педагогик асослари, 2019-2020 ўқув йили қабул якунлари” тўғрисидаги маърузалари тингланди, шундан сўнг ҳар иккала маърузалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар жараёнида Когон шаҳар БМСМ ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси Матлуба Якубова, Ғиждувон туман 10-сон БМСМ раҳбари, “Меҳнат шухрати” медали соҳиби Муҳаммад Фаттоев ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Кенгашда фан шўъбаларига бўлинган ҳолда намунавий очиқ дарслар, долзарб муаммолар ва ечимлар юзасидан очиқ давра мулоқотлари бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08