22 Август 2019
Бухорода Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрамига тайёргарлик ишлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида жорий йилнинг 10 август кунидан бошлаб байрам дастурига тайёргарлик қизғин давом этмоқда. Шунингдек, байрам дастурини кенг нишонлаш мақсадида Республикамизнинг таниқли, хушовоз хонандалари ва шаҳарнинг барча ташкилотлари иштироки кўзда тутилган.

Байрам дастури Бухоро шаҳри “Ёшлар маркази” биносида бўлиб ўтади. Дастурни ташкил этишда Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси яқиндан ёрдам бермоқда.

Шунингдек, тайёргарлик жараёни вилоятнинг Ромитан туманида ҳам кенг миқёсда олиб борилмоқда. Тайёргарлик жараёнида тўгарак ўқитувчи-ўқувчилари ҳамда туман ташкилотлари иштирок этмоқда.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08