18 Август 2019
Маданият вазири Б.Сайфуллаев Қорақалпоғистон Республикасида

Ватанимиз мустақиллиги арафасида ўтказилувчи умумхалқ хайрия ҳашари умуммиллий анъанага айланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги фармойишига асосан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинганди.

Умумхалқ хайрия ҳашари Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг барча ташкилотлари, муассасаларида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди. Ушбу тадбирда Маданият вазири Б.Сайфуллаев иштирок этди.

Тадбир қаторида маданият соҳаси ходимлари билан суҳбат ташкил этилиб, амалга оширилаётган ишлар ва келгусида қилиниши керак бўлган масалалар муҳокама қилинди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.10.2019 | 16:40