14 Август 2019
Термизда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир

Жорий йилнинг 13 август куни Термиз шаҳридаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида Республикамиз мустақиллигининг 28-йиллиги муносабати билан Термиз шаҳар ҳокимлиги, шаҳар маънавият ва маърифат бўлинмаси, шаҳар маданият бўлими, Ўзбекконцерт давлат муассасаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!” шиори остида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда шаҳарнинг “Мажнунтол” МФЙ аҳолиси ва 6-сонли умумий ўрта таълим мактаб жамоаси, шунингдек, жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

Тадбир давомида шаҳар маданият бўлими хонандалари Эркин Қодиров ва Жамшид Хўжамбердиевлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Намойишлар йиғилганлар томонидан илиқ кутиб олинди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:02