14 Август 2019
Хивада “Қовун сайли”

Жорий йилнинг 13 август куни қадимий Хива шаҳрининг тарихий маркази бўлмиш Ичан қалъанинг “Ота дарвоза” меъморий ёдгорлиги олдидаги майдонда “Гурвак Хоразм қовунчилиги рамзи” шиори остида навбатдаги анъанавий “Қовун сайли” бошланди.

Сайлда Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Жамоа томонидан буюк аждодларимиз сиймолари гавдалантирилди.

Анъанавий қовун сайли кенг кўламда ўтказилиб, аҳолига байрамона кайфият улашди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 00:58