13 Август 2019
“Шаҳар қушлари” номли кўргазма-тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон давлат табиат музейи илмий ходимлари томонидан жорий йилнинг 13 август куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Наврўз” номли 91-МТМда “Шаҳар қушлари” мавзусида кўргазма-тақдимоти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қушларнинг 460 ортиқ тури учрайди. Шулардан 150 тури сув - ботқоқлик худудларига ин қуради ва кўпаяди. Юртимизда учрайдиган қушларнинг кўп турлари ўтроқ ҳаёт кечиради, баъзилари кўчманчи қушлардир, айримлари учиб ўтувчи саналади. Шаҳримизда ўтроқ қушлардан: чумчуқ, майна, кабутар, читтак, мусича, қирғовул, чиғолтой сингари кўплаб қуш турлари учрайди. Бу қанотли дўстларимиз табиат занжирининг муҳим бир қисми ҳисобланади ва ўзига хос шаҳар экологиясининг белгиси бўлиб хизмат қилади.

Тақдимот иштирокчиларига шаҳар ҳудудларида учрайдиган қушлар намойиш этилиб, улар хақида қизиқарли маълумотлар берилди.

Кўргазма-тақдимотини ташкил этишдан мақсад ёшларни Ўзбекистон табиати билан яқиндан таништириш, маълумотлар бериш, табиий билимларини кенгайтириш, ёш авлоднинг она-ватан табиатига меҳр-муҳаббатини ошириш.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 00:58