13 Август 2019
Бухоро вилоятида “Қурувчилар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 август куни қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан Бухоро шаҳрида жойлашган “Паризод” маросимлар мажмуасида катта байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб, байрам муносабати билан барча қурувчиларни табриклади. Уларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирни ташкиллаштиришда Бухоро вилояти маданият бошқармаси, Ўзбекконцерт давлат муассасаси, Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси яқиндан ёрдам берди.

Тадбирда вилоятнинг таниқли, хушовоз хонандалари, “Бухороча” рақс ансамбли ҳамда хонандалар Фарход ва Ширин иштирок этишди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 13.12.2019 | 17:03