13 Август 2019
Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонасида “Энг фаол китобхон” кўрик-танлови

Жорий йилнинг 12 август куни Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ўқув залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 739-сонли қарори ижроси юзасидан “Энг фаол китобхон” кўрик-танлови ташкил этилди. Кўрик-танловга Жиззах вилояти ва шаҳар кўзи ожизлар жамияти, Жиззах шаҳар кўзи ожизлар маданият уйи ходимлари таклиф қилинди.

Кўрик-танловни кутубхона фахрий ходими Ё.Хайитбоев очиб берди.

Кўрик-танлов иштирокчилари уч шарт бўйича Ҳакамлар ҳайъати томонидан 10 баллик системада, одилона баҳолаб борилди.

Танлов қатнашчилари вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 22.08.2019 | 19:57