12 Август 2019
Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат

Жорий йилнинг 12 август куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи тарих, табиат, санъат бўлими илмий ходимлари ва Ш.Рашидов тумани 27-сонли МТМ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги байрами олдидан “Мустақил Ўзбекистон, мангу бўл омон” мавзусида давра суҳбати ва музейга саёҳат ташкил қилинди.

Тадбир давомида музей ходимларидан З.Ибодова, Г.Мелиева, М.Раззоқова томонидан ёшларга она ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат масалалари бўйича маърузалар қилинди.

      Музейга саёҳат ёшларда катта таассурот қолдирди.

 

      

Охирги янгиланиш: 13.12.2019 | 17:03