12 Август 2019
Самарқандда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида гала-концерт

Каттақўрғон шаҳар маданият бўлими ҳамда 02855 ҳарбий қисм жамоаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 9 август куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида гала-концерт дастури ташкил этилди.

Концерт дастурида Ватан олдидаги бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, нафақага чиққан ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматчиларнинг ногирон фарзандлари, Каттақўрғон шаҳар 5-сон махсус интернат ўқувчилари иштирок этишди.

                   Концерт дастурида ватанни  мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:31