12 Август 2019
“Ўзбекистон давлат табиат музейи” номли кўргазма ташкил этилди

Ўзбекистон давлат табиат музейи илмий ходимлари томонидан 2019 йил 12 август куни Олмазор тумани “Янги авлод” номли 8-сонли МТМда “Ўзбекистон давлат табиат музейи” мавзусида кўргазма-тақдимоти ташкил этилди.

Музей ходимлари томонидан мазкур муассасанинг қошида йиғилган тарбияланувчиларга, бой илмий захирага эга Ўзбекистон давлат табиат музейи ташкил этилиш тарихи ва фаолияти тўғрисида маълумотлар берилиб, музейда сақланиб келинаётган экспонатларнинг фотокўргазма-тақдимоти ўтказилди.

Кўргазма-тақдимотини ташкил этишдан мақсад ёшларни Ўзбекистон давлат табиат музейи экспонатлари, Ўзбекистон табиати билан яқиндан таништириш,  маълумотлар бериш, табиий билимларини кенгайтириш ва она-ватан табиатига меҳр-муҳаббатини оширишдир.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08