12 Август 2019
“Муҳофазага олинган табиий ҳудудлар ва қўриқхоналар” мавзусида кўргазма-тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон давлат табиат музейи илмий ходимлари томонидан 2019 йил 12 август куни Олмазор тумани 472-сонли МТМда “Муҳофазага олинган табиий ҳудудлар ва қўриқхоналар” мавзусида кўргазма-тақдимоти ташкил этилди.

2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарор ижроси бўйича музей ходимлари томонидан мазкур муассасанинг қошида йиғилган тарбияланувчиларга, Ўзбекистон давлат табиат музейида экспедициялар давомида йиғилган фотосуръатлар асосида фотокўргазма-тақдимоти ўтказилди ҳамда муҳофазага олинган табиий ҳудудлар ва қўриқхоналарнинг яратилиши ва  фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Кўргазма-тақдимотини ташкил этишдан мақсад ёшларни бетакрор Ўзбекистон табиати билан яқиндан таништириш, маълумотлар бериш, табиий билимларини кенгайтириш, она-ватан табиатига меҳр-муҳаббатини ошириш.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08