12 Август 2019
Консерваторияда бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича суҳбатлар бўлиб ўтиши режалаштирилган

Ўзбекистон давлат консерваториясида 2019/2020 ўқув йилида сиртқи таълим шакли учун суҳбат кунлари 2019 йил 13-16 август кунлари этиб белгиланган.

Суҳбатлар “Халқ чолғулари”, “Анъанавий хонандалик”, “Фортепиано (орган)”, “Мусиқашунослик”, “Анъанавий чолғулар, “Хор дирижёрлиги”, “Академик хонандалик”, “Пуфлама ва зарбли чолғулар”, “Торли чолғулар” таълим йўналишлари бўйича бўлиб ўтади.

Изоҳ тариқасида шуни айтиб ўтиш жоизки, “Эстрада хонандалиги” ва “Эстрада чолғулари” таълим йўналишларига кейинги ўқув йилларидан бошлаб сиртқи таълим шакли бўйича қабул ташкил этилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 3-сонли баёнига мувофиқ, бугунги кунда Ўзбекистон давлат консерваториясида 2019/2020 ўқув йилида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг рўйҳатлари ҳудудий маданият бошқармаларининг тавсияномасига асосан шакллантирилган.

 

Ўзбекистон давлат консерваториясида 2019/2020 ўқув йилида сиртқи таълим шакли учун бўлиб ўтадиган суҳбатлар жадвали:

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08