12 Август 2019
Магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон давлат консерваториясида жорий йилнинг 9 август куни 2019/2020 ўқув йили магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган номзодлар ўртасида мутахассислик фанларидан имтиҳонлар бўлиб ўтди.

2019/2020 ўқув йили учун тасдиқланган қабул квотасига асосан ЎзДК магистратурасига 15 та мутахассисликлар бўйича 82 нафар номзоддан ҳужжат қабул қилинган.

Мусиқа санъати мутахассислигига энг кўп, Мусиқий овоз режиссёрлиги мутахассислигига эса энг кам ҳужжат топширилди.

Номзодлар қуйидаги мутахассисликлар бўйича имтиҳонлар топширдилар:

-         Бастакорлик санъати;

-         Мусиқа санъати;

-         Дирижёрлик: хор дирижёрлиги;

-         Вокал санъати: анъанавий хонандалик;

-         Вокал санъати: эстрада хонандалиги;

-         Фортепиано (орган);

-         Чолғу ижрочилиги: торли чолғулар;

-         Чолғу ижрочилиги: анъанавий чолғулар;

-         Чолғу ижрочилиги: пуфлама ва зарбли чолғулар;

-         Чолғу ижрочилиги: эстрада чолғулари;

-         Мусиқий овоз режиссёрлиги.

 

2019 йил 10 август куни барча мутахассисликлар бўйича чет тили фанидан тест синовлари бўлиб ўтди. 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08