12 Август 2019
Термизда "Меҳр қуёшидан тафт олган маскан" шиори остида тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 август куни Термиз шаҳар 12-сонли Мехрибонлик уйида тарбияланаётган болажонлар учун Муборак Қурбон ҳайит байрами муносабати билан "Меҳр қуёшидан тафт олган маскан" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Термиз шаҳар ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, шаҳар маданият бўлими, маданият бўлими тасарруфидаги 22-сонли Бахшилар мактаби, 2-БМСМ, "Фарухбек" дорбозлик ва цирк жамоаси" ҳамда Ўзбекконцерт давлат муассасаси Сурхондарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Концерт дастурида эстрада хонандалари Ойбек Халилов, Эркин Қодиров, Азиз Эсанов, ёш умидли хонанда Жамшид Хўжамбердиев, Республика кўрик-танловлари ғолибаси Багдана Базарова, Халқаро бахшилар фестивалининг энг ёш бахшиси 5 ёшли Ғолибжонлар ранг-баранг чиқишлари билан иштирок этишди.

Тадбирни бошловчи Акромжон Қўчқоров олиб борди. Концерт дастури болажонлар кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08