10 Август 2019
Термизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик

Термиз шаҳар Санъат саройида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами тантаналарини муносиб нишонлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, вилоят ва шаҳар Маданият бошқармаси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими ҳамда тизимдаги бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоят "Филармонияси", вилоят" Мақом" ансамбли, театр ва рақс жамоалари, мусиқий ансамбллар иштирокида катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Тайёргарлик жараёнини кузатувлар чоғида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориев томонидан байрам саҳнасидаги камчиликларни бартараф этиш, унда миллийлигимиз уфуриб туриши ва халқимизнинг порлоқ келажагини намоён этувчи жиловлар билан бойитиш лозимлиги ҳақида безак усталарига кўрсатмалар берилди.

Дастурдаги ҳар бир номер синчковлик билан кўрилиб, уни янада бойитиш мақсадида рақс жамоалари, вилоят “Мақом” ансамбли ва вилоят "Филармония" раҳбарлари билан маслаҳатлашилди. Шунингдек, халқимиз юрагидан жой олган миллий-мумтоз куй-қўшиқлар, миллий эстрада йўналишидаги замонавий хонишларга ҳам янгича услуб билан ёндашиш кераклиги ҳақида келишиб олинди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 19:36