10 Август 2019
Навоий вилоятида маданий-маърифий тадбир

Ёшларни маданият, санъат, спорт ва адабиётга кенг жалб қилиш ҳамда 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 8 август куни Навоий вилояти, Навбаҳор туманининг “Учтут” МФЙда маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Навбаҳор туман ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар кенг жалб қилинди. Уларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказиш, оромгоҳларга жалб қилинмаган ёшларга маданий озуқа ҳамда маънавий тарбия улашиш, униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Она Ватанга муҳаббат, садоқат тушунчаларини кенгроқ сингдириш мақсадида ташкил этилган тадбир ташриф буюрувчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Тадбирнинг бадиий кўргазмали қисмида Навбаҳор тумани маданият бўлимининг ижодий жамоалари ўзларининг турли дастурлари билан иштирок этишди.

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 00:58