09 Август 2019
“Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2018 йил 18 сентябрдаги 739-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 август куни “Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди.

“Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” Республика кўрик-танловини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - кўриш бўйича ногиронлиги бўлган аҳоли ўртасида китобхонликни, мутолаага бўлган қизиқишни кенг жорий этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдир.

Республика кўрик-танловида кўзи ожизлар кутубхоналарининг фаол китобхонлари иштирок этдилар. Танлов икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Иккинчи босқич Республика миқёсида ўтказилиб, ҳар бир вилоятдан танловнинг Республика босқичида ғолиб бўлган номзодлар кўрсатилди. Барча шартлар хаққоний ўтказилди ва танлов ғолиблари аниқланиб, эсдалик совғалари, дипломлар билан тақдирланди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08