09 Август 2019
“Сирдарёнинг бой тарихига назар” номли кўчма кўргазма ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус”и ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2-6 август кунлари Жиззах вилояти, Фориш тумани, Фориш тоғ харбий полигонида Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи жамоаси ҳамкорлигида “Сирдарёнинг бой тарихига назар” мавзусида кўчма кўргазма ташкил этилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директори сўзга чиқиб, музейнинг фаолияти, музейдан жой олган экспонатлар, кўргазмалар, музей ходимлари томонидан Кўҳна Ховос ва Катта қиз тепаликларида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари,  харбий қисм зобид ва аскарлари иштирок этишди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08