09 Август 2019
Урганч шаҳри ва Шовот туманига ижодий сафар

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида байрам олди концерт дастурларини намойиш этмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 7 август куни Шовот туманида, 8 август куни Урганч шаҳри маданият ва истироҳат боғида тадбирлар ташкил этилди.

Унда театрда фаолият олиб бораётган хонанда ва созандалар ижросида куй-қўшиқлар ижро этилди ва театр репертуаридан ўрин олган “Хива лазгиси” спектакли намойиш этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08