09 Август 2019
Самарқандда – “Аёлларни асранг эркаклар” спектакли!

Театр – ойнадур...

Театр – ибратхонадур...

Театр – тўғри сўзлагувчи ва ҳақиқатни очиқ билдиргувчидир.

Маҳмудхўжа Беҳбудий.

Ушбу сатрлар тарих зар варақларида бежизга акс этмаган. Чунки юқори савиядаги саҳна асарлари орқали жамиятимизда юз бераётган жараёнларнинг маъно-мазмуни ва аҳамиятини таъсирчан образларда чуқур очиб беради.

Ана шундай саҳна асарларидан бири, 2019 йил 8 август куни Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида Санжарали Имомов асари асосида, режиссёр Ашраф Бобоев томонидан саҳналаштирилган “Аёлларни асранг эркаклар” (комедия) спектакли томошабинларга хавола этилди.

Дарҳақиқат, томошабин санъат ва маънавият даргоҳи бўлмиш театрда намойиш этилаётган саҳна асарларини томоша қила туриб, ҳаётимизда содир бўлган мазкур саҳна асарларига ўхшаш воқеа-ходисаларни хотирлайди, ёд олади.

Спектакль томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08