09 Август 2019
Жиззахда "Шеърхонлик танлови”

Жорий йилнинг 7 август куни Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах вилояти Кенгаши ташаббуси билан Маҳалла маркази биносида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Шеъриятга ошно бўлган асло кам бўлмайди” шиори остида “Шеърхонлик танлови” ташкил этилди. Тадбирда Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи Шароф Рашидов филиали ўз кўргазмаси билан иштирок этди.

Унда Ш.Рашидов музейи илмий ходимлари Ш.Қурбонова ва Г.Фаттахова қадимий диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутаффакирларимизнинг бой маънавий меросини, маданиятини, диний илм-фан тараққиётига ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлашимиз, келгуси авлодларга безавол етказишимиз, буюк инсонларнинг нодир меросини, ибратли ҳаётини ҳар томонлама ўрганиш зарурлиги ҳақида маруза қилдилар.

Маҳалла раислари ўртасида ўтказилган шеърхонлик танлови ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди. Ушбу тадбирда маҳаллаларда адабий муҳит шаклланишига эришилди. Шеърхонлик кечаси иштирокчиларда катта таасурот қолдирди. Танловда вилоят телевиденияси, “Жиззах овози”, “Жиззах ҳақиқати” ва “Маҳалла” газета мухбирлари иштирок этишди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08