09 Август 2019
ЭЪЛОН!!!

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларига 2019 йил 1 августдан  25 августга қадар 14 та йўналиш бўйича ўқувчилар қабули бошланди.

Жумладан:

“Фортепиано”, “Торли чолғулар” йўналишларига 9 ёшгача бўлган ёшлар;

“Эстрада чолғу ижрочилиги”, “Халқ чолғулари”, “Дамли ва зарбли чолғулар”, “Анъанавий чолғу ижрочилиги”, “Анъанавий хонандалик”, “Академик хонандалик”, “Эстрада хонандалиги”, “Хореография”, “Тасвирий санъат”, “Амалий санъат”, “Театр санъати”, “Бахшичилик санъати” йўналишларига 11 ёшгача бўлган ёшлар қабул қилинади.

Қўшимча маълумот олиш учун: Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармаларига муружаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Бугунги кунда болалар мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларга етакчи мутахассислар мусиқа ва санъат сирларини ўргатиб келмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, иқтидорли ёшлар халқаро танлов ва фестивалларда муносиб иштирок этиб, фаҳрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

 

 

Охирги янгиланиш: 14.09.2019 | 17:08