22 Июль 2019
Бухоро вилоятида “Қовун сайли”

Жорий йилнинг 20 июль куни Бухоро вилояти “Ёшлар маркази” қошидаги  “Фавворалар майдони”да вилоят ҳокимлиги томонидан “Қовун сайли”  ташкил қилинди. Тадбирда вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб барчани байрам муносабати билан табриклади.

Ушбу тадбирда вилоятнинг барча туманлари ҳамда барча ишчи ташкилотлари фаол иштирок этдилар.

Тадбирни янада гўзал ва кўркам бўлиб ўтиши учун Бухоро вилояти маданият бошқармаси, Бухоро вилояти қўғирчоқ театри, Ўзбекконцерт давлат муассасаси, Ўзбекистон давлат Филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси, шаҳарнинг хушовоз хонандалари ҳамда туманлар маданият бўлимлари ходимлари ўзларининг чиқишлари билан яқиндан ёрдам бердилар.

Ушбу тадбир халқимизга ва барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият, олам-олам қувонч бағишлади.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 15:20