22 Июль 2019
Ўзбекистон давлат консерваторияси ва талабалар турар жойларида 2019/2020 ўқув йилига тайёргарлик

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 июлдаги “Олий таълим муассасаларини 2019/2020 ўқув йилига тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича штаблар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 590-сонли ҳамда 2019 йил 3 июлдаги “Талабалар турар жойларини янги ўқув йилига тайёрлаш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 592-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш, амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори А.Мансуров раҳбарлигида консерватория ва талабалар турар жой биноларида доимий фаолият юритувчи штаблар ташкил этилди.

Ўқув биносини ва ТТЖларни таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилган.

Шу жадвал асосида Учтепа туманида жойлашган ТТЖда қисман жорий таъмир ишлари  ва ҳудудларни ободонлаштириш, 8-ТТЖда эса жорий таъмир ишлари бошлаб юборилди. 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:31