22 Июль 2019
Термиз археология музейида илмий-маърифий ишлар бўйича учрашув ташкил этилди

Жорий йилнинг 20 июль куни Термиз археология музейида Термиз давлат университети профессор ўқитувчилари, талабалари ва музей жамоаси томонидан илмий-маърифий ишлар юзасидан учрашув ташкил этилди. Музей фаолияти, илмий йўналишдаги ишлар, музейшунослик соҳасидаги ўзгаришлар таҳлил қилинди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топишди.

Шунингдек, талабалар Сурхон воҳасининг тарихи, маданияти, урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан таништирилди ҳамда музейда даврларга бардош берган, вақт синовидан ўтган ўз ҳолини йўқотмасдан сақлаб келинаётган турли маданларга оид ноёб экспонатлар ҳақида маълумот берилди.  

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 19:36