22 Июль 2019
Термиз археология музейига ташриф

Жорий йилнинг 19 июль куни Термиз археология музейига Авфғонистон Ислом Республикасининг Сармонган вилояти губернатори Абдулазиз Иброҳимий ташриф буюрди. Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Худойбердиев томонидан музей бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Экскурсия давомида юқори мартабали меҳмон Сурхон воҳасининг тарихи, маданияти, урф-одатлари ва анъаналари билан таништирилди. Губернатор жаноблари ўзининг Сурхон воҳаси тарихи ва Термиз археология музейига нисбатан илиқ фикрларини музей хотира китобига ёзиб қолдирди.

Меҳмонга Термиз археология музейи томонидан эсдалик совғалари, буклетлар топширилди.  

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 00:58