22 Июль 2019
Наманган вилоятида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи

Барчамиз учун бир умр севиб, ардоқлаб, кўзимизга тўтиё қилиб яшайдиган муқаддас макон бўлмиш она Ўзбекистонимизни улуғлаш, уни кўз қорачиғидек асраш ва юксалтириш, шу олий мақсад йўлида фидо бўлиб яшаш каби эзгу туйғуларни униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида камол топтириш, Ватанга садоқат, унинг тақдири учун дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш ҳамда уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти маданият бошқармаси Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишлаб истиқлолни тараннум этувчи “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи Низом шартлари асосида ташкил этилди

Танловни қуйидаги нуфузли ҳакамлар хайъати кузатдилар ҳамда баҳолаб бордилар:

 1. Қўчқаров Норқўзи Солиевич

 - Наманган вилояти маданият маркази директори, ҳакамлар ҳайъати раиси 

2. Саламов Тоҳиржон Неъматжонович

  - Ўзбекистон давлат  филармонияси вилоят  бўлинмаси директори,  ҳакамлар ҳайъати аъзоси

3. Усманова Озода Рахмоновна

  - Вилоят мусиқали драма театри директори,  ҳакамлар ҳайъати аъзоси

4. Юсупова Нортожи Чоннаевна

- Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби директори, ҳакамлар хайъати аъзоси  

5. Алимова Гулмира Немаджоновна

  Вилоят маданият бошқармасининг Маданият муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўлими бош мутахассиси , ҳакамлар хайъати масъул котиби.

 Танловда шаҳар ва туманлар босқичларида ғолибликни қўлга киритган нафар яккахон ижрочилар ва 3 та бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирок этдилар.

Танловда иштирокчилар қўшиқ ва мусиқаларининг оригиналлиги, матннинг таъсирчан бадиий образларга бойлиги, мазмундорлиги, халқчиллиги, Ватанга муҳаббат ва истиқболга садоқат ғоялари билан йўғрилиши-баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланди. 

 Ҳакамлар хайъати якуний хулосаларига кўра қарор қилинди: 

Қуйидагилар “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловида иштирок этиш учун тавсия этилди:  

 Биринчи ўрин: 

Наманган шаҳридан Ноила Ҳабибуллаева “Ўбекистоним” қўшиғи учун  (Боқий Мирзо сўзи, М.Иномов мусиқаси). 

Янгиқўрғон туманидан Шерзод Джанбеков “Ватан” қўшиғи учун (Ботир Эргаш сўзи, Дилмурод Маткаримов мусиқаси), ҳамда Шерали Нормирзаев “Ватан муқаддас” қўшиғи учун (Минхожиддин Мирзо сўзи, Шерали Нормирзаев мусиқаси). 

Уйчи туманидан  Маданият бўлими қошидаги “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Юртим” қўшиғи учун (Анвар Нишонов сўзи, Нурмирза Саттаров мусиқаси) 

Қуйидагилар “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг вилоят босқичида қатнашиб муносиб ўрин эгаллаганликлари учун тақдирландилар.  

Иккинчи ўрин: 

 Вилоят маданият маркази Аббос Мамаджанов “Ўзбекистон” қўшиғи учун (М.Каримов сўзи, А.Мамаджанов мусиқаси)

Мингбулоқ тумани Жавлонбек Ғоффуров “Ўзбекистон” қўшиғи учун (Тўлқин Алиев сўзи, Тўлқин Алиев мусиқаси)

Тўрақўрғон тумани Дилмурод Носиров “Ўзбекистон” қўшиғи учун (Рислиғой Хотамова сўзи, Рислиғой Хотамова мусиқаси)

Учинчи ўрин :

Поп туманидан Эсонали Жўраев “Ўзбекистоним” қўшиғи учун (Аъзам Зафар сўзи, Шерзод Озодов мусиқаси).

Косонсой туманидан Мухаммадабдулло Сотволдиев “Ўзбекистон” қўшиғи учун (Ўткир Рашид сўзи, Халқ куйи).

Чуст туманидан Ахмаджон Шарифжонов “Ўзбекистон” қўшиғи учун (Ахмаджон Шарифжонов сўзи, Ахмаджон Шарифжонов мусиқаси).

Қуйидагилар “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловида фаол иштирок этганлиги учун номинациялар бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирландилар:

 “Энг фаол эстрада иштирокчиси” номинацияси бўйича;

Вилоят маданият маркази иштирокчиси Жавлон Мамаджанов “Эркин юрт” қўшиғи учун (Халқ сўзи, Сухроб Кенжаев мусиқаси)

 “Энг жажжи иштирокчи” номинацияси бўйича;

Наманган тумани иштирокчиси Рустамжонова Салимахон “Ватан” қўшиғи учун (Рислиғой Хотамова сўзи, Илёс Махмудов мусиқаси).

 “Энг жозибали овоз” номинацияси бўйича;

Косонсой тумани иштирокчиси Олимахон Тожибоева  “Ўзбекистон”  қўшиғи учун (Мухаммад Юсуф сўзи, Обиджон Азимов мусиқаси) .

 “Энг ёш иқтидор эгаси” номинацияси бўйича;

Тўрақўрғон тумани иштирокчиси Шохрух Халимжонов “Опера” қўшиғи учун (Витас  сўзи, Витас мусиқаси).

Қуйидаги иштирокчилар: Шерзод Қурбонбоев, Азизбек Юсуфжонов, Илхомжон Рахмонов, Дилшодбек Каримжонов, Дониёр Бурхонов, Диёржон Хожиматов, Мамиржон Зафаров, Хасанжон ва Хусанжон Жўраевлар, Улуғбек Тўйчибоев, Ойдилло Махмудов, Охунжон Олимжонов, Абдурахим Боқижанов, Жахонгир Маъмуржанов, Мафтуна Мамаджанова, “Хушнаво” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Чортоқ тонги” халқ ҳаваскорлик ансамбллари “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловида фаол иштирок этганлиги учун  рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирландилар.

Барча ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилий қўмитанинг фахрий ёрлиқлари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 15:20