20 Июль 2019
Навбатдаги вазир қабули

Жорий йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Бахтиёр Сайфуллаевнинг Ўзбекистон давлат консерваториясида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда фуқаролар иш билан таъминлаш, маданият соҳасидаги тизим ташкилотларининг ривожланиши йўлида янги ғояларни жорий этиш бўйича таклифлар ва турли масалалар юзасидан мурожаат этишди.

Жумладан, фуқаро Мухамедова Гулшан Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари учун “Махсус опера ва тайёрлов” номли ўқув қўлланма устида иш олиб бораётганини ва уни чоп этиш борасида амалий ёрдам сўради. Фуқаро Акромов Аҳрор консерватория катта ошхонасини ижарага олиш ва Нафикова Руфина консерваторияга имтиёз асосида ўқишга кириш масаласида мурожаат қилдилар.

Б.Сайфуллаев барча мурожаатларни ўрнатилган тартибда ўрганиб, кўриб чиқиш учун масъулларга топшириқлар берди.

Охирги янгиланиш: 12.12.2019 | 16:04