19 Июль 2019
Навоийда “Беш ижобий ташаббус бизнинг маҳаллада” номли адабий-бадиий ва кўргазмали тадбир

Жорий йилнинг 19 июль куни Навоий шаҳар Алишер Навоий номидаги она тили ва адабиёт фанига ихтисослаштирилган мактаб ҳовлисида Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, Касаба уюшмаси вилоят бўлими, Навоий шаҳар маҳаллалар кенгаши, шаҳар Ички ишлар бўлинмаси, А.Қодирий номидаги вилоят ахборот кутубхонаси, вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ва Навоий шаҳридаги “Меъмор”, “Хончарбоғ” ҳамда “Гулзор” МФЙлари билан ҳамкорликда “Беш ижобий ташаббус бизнинг маҳаллада” мавзусида адабий-бадиий ва кўргазмали тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида Навоий шаҳридаги Олимпия захиралари спорт мактаб-интернати ва бир қатор спорт мактаблари ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари, Фольклор-этнографик дасталари ва ижодий жамоаларнинг мусиқий дастурлари намойиш этилди. Тадбир барча йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 22.08.2019 | 19:57