19 Июль 2019
Навоий шаҳрида “Зарб 2019” ёш доирачилар Республика кўрик-танлови

Жорий йилнинг 19 июль куни Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” ижодиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази томонидан ташкил этилган “Зарб 2019” ёш доирачилар Республика кўрик-танловида Кармана туман маданият маркази “Доира” тўгараги қатнашчилари фаол иштирок этишди. Ушбу кўрик-танлов вилоятдаги кўпгина истеъдодли ҳаваскор доирачиларни кашф қилишда ҳамда доира чолғу асбобига ёшларнинг қизиқишларини оширишга улкан ҳисса қўшди.

Кўрик-танлов доирасида ташриф буюрган томошабинлар ва қатнашчилар эътиборига Кармана туман маданият бўлимининг “Гули” ашула ва рақс ансамбли созандалари томонидан бадиий, мусиқий асарлар ҳавола этилди.

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 00:58