19 Июль 2019
Самарқандлик ёшлар Қирғизистонда!

2019 йил 13-20 июль кунлари Қирғизистон Республикасининг Иссиқ-Кўл вилоятида бўлиб ўтаётган “Иссық-Куль собирает друзей 2019” номли Х-халқаро танловда Самарканд шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 16-17 июль кунлари мактабнинг эстрада хонандалик синфи ўқувчиси Муштарибегим Ҳамидова ва шодиёна рақс жамоасининг 15 нафар ўқувчилари Қиргизистон Республикасининг Иссиқ-Кўл шаҳрида "Иссиқ-Кўл дўстларини чорлайди" деб номланган халкаро мусиқа фестивалида фахрли 1-ўринларни қўлга киритди.

Ёш мусиқачи ва хонандалар Ўзбекистоннинг Қиргизистондаги элчиси Комил Рашидов билан мулоқотда бўлдилар. Юртдошларимиз бир ҳафта давомида ўзбек куй-қўшиклари билан фестиваль иштирокчиларини шод этишмоқда.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 00:58