18 Июль 2019
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Давлат тест марказидан олган маълумотларига қараганда, республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтказилди. Шундан кундузги таълим шаклига – 718 097 нафар, кечки таълим шаклига – 13 821 нафар, сиртқи таълим шаклига – 335 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 90 та олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари ва 201 та Давлат хизматлари марказларида 4 500 дан ортиқ операторлар томонидан амалга оширилди.

2019 йил 11 июлдан 15 июлга қадар консерваторияга ҳужжат топширган абитуриентлар учун ихтисосликлари бўйича маслаҳатлар ўтказилди.

Ўзбекистон давлат консерваториясида вакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар 2019 йил 25 июлдан бошланади.

Қуйида имтиҳонлар жадвали келтирилган.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 23.08.2019 | 20:34