18 Июль 2019
Наманган вилоятида “Оромгоҳ менинг уйим, уни асраб-авайлаш муқаддас бурчим” мавзусида тадбир

Жорий йилнинг 17 июль куни Наманган вилояти, Чуст туманида жойлашган “Баркамол авлод” болалар оромгоҳида “Оромгоҳ менинг уйим, уни асраб-авайлаш муқаддас бурчим” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида оромгоҳ тарбияланувчилари томонидан тайёрланган кўнгилочар дастурлар, куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар барча тадбир қатнашчиларига бирдек манзур бўлди. Тадбирда 145 нафар томошабинлар иштирок этди.

 

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 19:36