18 Июль 2019
Наманган вилояти мусиқали драма театрида янги спектакль премьераси

Жорий йилнинг 17 июль куни Наманган вилояти мусиқали драма театри ёш режиссёри Ғиёсиддин Мирзамаҳмудов томонидан Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг "Ким тўғри" асари асосида саҳналаштирилган "Суйгонингдан айрилма" спектакли премьераси бўлиб ўтди. Спектаклда самимий муҳаббат ҳамда оилани муқаддас билиб, уни асраб-авайлашдек устувор ғоялар илгари сурилган.

Спектакль томошаси учун ташриф буюрган 400 нафар томошабинларнинг юзларидан самимий табассум аримади, томошабинлар актёр ва актрисаларни давомий қарсаклар билан олқишладилар.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 20:02