17 Июль 2019
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Беш ташаббус-беш имконият” шиори остида тадбир

    Жорий йилнинг 17 июль куни Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси тасарруфидаги  Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, Чилонзор туман халқ таълими ҳамкорлигида боғнинг марказий саҳнасида “Беш ташаббус-беш имконият” шиори остида Ҳунармандлар қўл меҳнати маҳсулоти кўргазмаси ташкил этилди ва шу билан биргаликда Чилонзор туман мактаб лагерларидан ташриф буюрган болажонларга боғ қошида фаолият кўрсатаётган “Улуғбек юлдузлари” ансамбли, Чилонзор туман ХТБга қарашли 126-мактабнинг “Ором” рақс дастаси, 168-мактаб ўқувчилари ўз чиқишлари билан қувонч улашишди.

Дастур давомида тадбир ташкилотчилари томонидан, фаол қатнашган иштирокчиларга боғ аттракционларида бепул учиш ҳуқуқини берувчи чипталар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш: 21.10.2019 | 19:36